Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
AGRAR, SUV XO‘JALIGI VA EKOLOGIYA MASALALARI BO‘YICHA DOIMIY KOMISSIYA YIG‘ILISHI O‘TKAZILDI
янв.21
MAHALLALAR INFRATUZILMASINI YAXSHILASH BO‘YICHA QAROR IJROSI DEPUTATLIK NAZORATIGA OLINDI
янв.21
21-SESSIYAGA TAYYORGARLIK: HUDUD RIVOJIGA XIZMAT QILADIGAN MASALALAR SHAKLLANTIRILDI
янв.21
NAVBATDAGI DEPUTATLIK SO‘ROVI YUBORILDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI FARG‘ONA TUMAN KENGASHI VA KOTIBIYATI TOMONIDAN 2026-YIL 6–10-APREL KUNLARI UCHUN BELGILANGAN ISH REJASI IJROSI TA’MINLANDI
янв.21
Xalq deputatlari Farg‘ona tuman Kengashi faoliyati — haftalik dayjest
янв.21
DEPUTATLIK SO‘ROVIGA RASMIY JAVOB
янв.21
DEPUTATLIK SO‘ROVLARI IJROSINI MONITORING QILISH
янв.21
FARG‘ONA TUMAN KENGASHI QARORI IJROSI BO‘YICHA SAMARALI MONITORING
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVIGA RASMIY JAVOB — AMALIY NATIJALAR YAQQOL KO‘RINISHDA
Тошкент Амалий Фанлар университетида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссияси раиси 21-Қорасув округи депутати Шоира Саиджаббор Саидғаффор қизи томонидан Тошкент Амалий Фанлар университетнинг талаба қизари билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумки, шу йилнинг ўзида мамлакатимиз, айниқса, опа-сингилларимиз ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган иккита муҳим ҳужжат қабул қилинди. 21-Қорасув округи депутати Шоира Саиджаббор Саидғаффор қизи томонидан ушбу қонунларнинг асосий жиҳатлари тўғрисида йиғилганларга атрофлича маълумот бердилар.

Учрашув давомида талаба қизларга “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун ҳақида ва мамлакатимизда хотин-қизларнинг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг жамият ҳаётининг барча жабҳаларида иштирок этиши учун шароит яратиш, оналик ва болаликнинг ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ҳимоя қилинишини таъминлашнинг мустаҳкам ҳуқуқий кафолатлари мавжуд эканини қайд этилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси асосида Олий Мажлис Сенатида янги қўмита – Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича қўмита тузилган бўлиб, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилингани гендер тенгликни таъминлаш йўлидаги яна бир муҳим қадам ҳисобланади.

Ўз навбатида, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Шу жумладан, ушбу қонунда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик, тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилишни, шунингдек жамиятда аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай намоён бўлишига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтиришни назарда тутувчи процессуал кафолатларни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрсатилган.

Хорижий тажрибани ўрганиш ҳозирда зўравонликка, хусусан маиший зўравонликка, хотин-қизларга нисбатан қўлланиладиган тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш муаммосига катта эътибор берилаётганидан дарак бермоқда. Бу масалани тартибга соладиган махсус қонунлар 120 дан ортиқ мамлакатда қабул қилинган.

Тадбирда қонун орқали миллий қонунчиликка киритилган янги тушунча ва институтлар, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, давлат органлари ва фуқаролик жамияти ниститутлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ҳақида ҳам сўз борди. Шунингдек, хотин қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонунда белгиланган чора-тадбирларни амалда қўллаш механизмлари муҳокама қилинди.

Мулоқотлар давомида ушбу қонунлар билан аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилгани, қонуний кафолатлари мустаҳкамлангани эътироф этилди. Айни чоғда, жамият олдида бу борада янада муҳим вазифа турганига эътибор қаратилди. У ҳам бўлса, мазкур қонунларнинг устуворлиги ва тўлиқ ижросини таъминлашдир.

Slide 1 of 6