Умумхалқ муҳокамаси асосида қабул қилиниши кўзда тутилган янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, референдум иштирокчилари салоҳиятини ошириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиришлар билан таништириш мақсадида Андижон туманидаги «Қум кўча” МФЙда тарғибот-ташвиқот ўтказилди.
Махаллабай ташвиқотда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова туман, шахар кенгаши депутатлари Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, бугунги кунда бевосита халқ овозига айланиб бораётган маҳалланинг демократик жамиятимиздаги ўрни ва обрў-эътибори, маҳалла институти учун яратиб берилаётган имкониятлар, давлатимиз раҳбарининг айнан шу тизимга ғамхурлиги борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди. Конституциявий Қонун лойиҳасидан ўрин олган ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга йўналтирилган бир қатор боб, бўлим ва моддалар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашинилиб, фуқароларни қизиқтирган саволларга асослантирилган жавоблар берилди. 30 апрель куни маҳалла аҳли референдумда ҳамжиҳатлик билан овоз беришга чақирилди.
Шунингдек Раввот кўчасида яшовчи Лолахон Қамбораванинг соғлиги бўуйича қилган мурожаати жойида хал этилди ҳамда депутат ўз назоратига олди.
Ташвиқот билан бир қаторда худудда жорий йилнинг 30 апрель кунида бўлиб ўтадиган Референдум учун тайёрланган 23-умумтаълим мактабидаги сайлов участкаси хам кўздан кечирилди.