Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгашининг навбатдаги сессия кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.

 Сессия кун тартибидаги 3 та муҳим масала кўриб чиқилди. Масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Тегишли қарорлар қабул қилинди. Жумладан, «Саховат ва кўмак» жамғармасидан эҳтиёжмандлар, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз фуқароларга пул маблағлари ажратилиши тўғрисида, туманда “Аёллар дафтари”га тўртинчи босқичда киритиладиган хотин-қизлар рўйхати ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 март кунги " Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 87-сонли фармони ижроси юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 12