Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

🌿 Сўх туманида дам олиш куни — эзгулик ва бирлик байрами!

Сўх туманида дам олиш куни юксак маъно-мазмун, бирлик ва эзгулик руҳи билан ўтмоқда. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, туман ҳокими С.Сайидмусаев ташаббуси билан ташкил этилди.

🌱 Табиатга меҳр ва келажакка ишонч рамзи сифатида туманда 1200 дона турли хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, гўёки ҳар бир ниҳол билан янги бир тарих саҳифаси яратилмоқда. 

🌳 Ҳар бир экилган ниҳол замирида эзгу ният, пок орзу ва юрт равнақига бўлган ишонч мужассам. 

🤝 Бугунги бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳити туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг ёрқин ифодасидир. 

🌿 Сўх — бугун янгиланмоқда, эртанги кун эса ана шу ниҳоллар мисолида янада яшил, гўзал ва барқарор бўлади!

Slide 1 of 1