Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти бош
мутахассиси Ш.Камолов туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида
бўлиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш ҳамда камбағалликни
қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борди.
Ўрганиш жараёнида аҳолини доимий ва
мавсумий иш ўринлари билан таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб
қилиш, субсидия ва имтиёзли кредитлар ажратиш орқали даромад манбаларини ошириш
бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлил қилинди.
Мутасадди ташкилотлар масъуллари билан
ўтказилган мулоқотларда соҳадаги мавжуд муаммолар, уларнинг сабаблари ҳамда
бартараф этиш чоралари юзасидан фикр алмашилди. Ўрганишлар якунида аҳоли
бандлигини янада ошириш, ишсиз фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва амалга
оширилаётган дастурлар самарадорлигини кучайтириш бўйича тегишли таклиф ва
тавсиялар берилди.