35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xo'ja Ahmad Vale mahallasida Qonun ijrosi yuzasidan o‘rganish o‘tkazildi
янв.21
Fuqaroga ijtimoiy ko‘mak ko‘rsatish masalasi deputatlik nazoratiga olindi
янв.21
Sanoat mahallasida piyodalar yo‘lagi tashkil etish masalasi o‘rganildi
янв.21
Beruniy mahallasidagi ichki yo‘llar holati o‘rganildi
янв.21
Xo‘ja Ahmad Vale mahallasidagi ichki yo‘llar holati o‘rganildi
янв.21
54-sonli maktabda  kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik holati o‘rganildi
янв.21
Tinchlik mahallasidagi 35-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotining holati o‘rganildi
янв.21
KASB-HUNARGA O‘QITISH — DEPUTATLIK NAZORATI E’TIBORIDA
янв.21
FUQAROLAR SALOMATLIGI — DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
Deputat tomonidan tadbirkorlik obyektlarida o'rganish olib borildi
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш 15 кунлиги” эълон қилинганлиги муносабати билан туманимиз ҳудудларни ободонлаштириш, коммунал тизимлардаги камчиликларни бартараф этиш ва кўкаламзорлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилади.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ушбу қутлуғ айёмни муносиб кутиб олишга қизғин тараддуд кўрилмоқда. 

Маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида теварак-атрофни тартибга келтириш, ободонлаштириш, ариқ-зовурлар, хиёбонларни тозалаш ишлари амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 августда қабул қилинган фармойиши бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда

Ободонлаштириш ва тозалик ойлиги тадбирлари пойтахтимизда ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Ободонлаштириш ишлари жараёнида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар, ҳовлилар, боғ ва сайилгоҳларни тартибга келтириш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб ташлаш, кўчаларни таъмирлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Маҳаллалар ҳудудидан ўтадиган юзга яқин кўча таъмирланиб, намунавий кўчага айлантирилмоқда. 

– Ушбу йўлларни таъмирлаш ва теварак-атрофини ободонлаштириш ишларида аҳоли фаол иштирок этмоқда. Бугунги кунгача йўлларнинг қарийб ярми таъмирланди ва кўчалар намунавий ҳолатга келтирилди. 

Кейинги йилларда маҳаллаларда яна бир замонавий инфратузилма – болалар ўйин майдончалари ҳам кўпаймоқда. Бундай масканлар нафақат болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, балки саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқтиришда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳар бир майдончада ўнга яқин ўйин қурилмаси ўрнатилган. Бундай масканларнинг техник ҳолати, тозалиги маҳалла томонидан доимий назорат қилинади. Яроқсиз ҳолга келган ўйин қурилмалари янгиланиб, такомиллаштирилиб борилмоқда.  

Slide 1 of 1