Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Doimiy komissiya yig‘ilishi o‘tkazildi
янв.21
Beruniy mahallasida elektr ta’minoti yaxshilanadi
янв.21
33-maktabda inklyuziv ta’limni tashkil etish holati o‘rganildi
янв.21
Saylovchilar murojaatlari amaliy yechim topmoqda
янв.21
Shohimardonobod MFYda Kengash qarori asosida amalga oshirilayotgan ishlar nazorat qilindi
янв.21
PF–193-sonli Farmon ijrosi yuzasidan o‘rganish davom ettirilmoqda
янв.21
Navro'z MFYda Kengash qarori asosida amalga oshirilayotgan ishlar nazorat qilindi
янв.21
Birdamlik mahallasida sessiya oldi o'rganish olib borildi
янв.21
🔹 Xalq deputatlari Farg‘ona tuman Kengashi deputati Ozodaxon Dadajonovaning «Milliy madhiyam — milliy g‘urur» mavzusida ma’naviy-ma’rifiy tadbirlarni tizimli tashkil etish bo‘yicha deputatlik so‘roviga rasmiy javob berildi.
янв.21
Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik masalalari bo'yicha seminar o'tkazildi
Парламент юқори палатаси аъзолари томонидан “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг Навоий вилоятидаги ижро ҳолати ўрганилмоқда

Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуннинг Навоий вилоятидаги ижро ҳолати ўрганилмоқда.

Ўрганиш ишларида Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Ишчи гуруҳ раҳбари Жамшид Ходжаев, Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котибияти бош масалаҳатчиси Ваҳобжон Ўразматов, мутасадди вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари фаол иштирок этди.

Ишчи гуруҳ томонидан Навбаҳор, Хатирчи, Қизилтепа ва Конимех туманлари ҳамда Навоий шаҳар спорт таълим муассасалари ва
спорт мажмуаларида Қонун ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Ўрганиш жараёнида Қонунни ижро этиш учун ташкилотлар томонидан қабул қилинган қонуности ва идоравий норматив ҳужжатларнинг
мавжудлиги ва қонун ҳужжатлари нормаларига мувофиқлиги, Қонуннинг амалиётда қўлланилмаётган нормалари ва қонунчиликдаги бўшлиқлар ҳамда Қонун ижросига тўсқинлик қилаётган сабаблар ҳамда шароитларни аниқлаш каби масалаларга асосий эътибор қаратилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Навоий вилоятида 25 та жисмоний тарбия ва спорт ташкилоти фаолият юритади. Шундан 13 таси спорт мактаблари,
4 таси ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва 1 таси Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида 1 та футбол академияси ва 1 та футбол мактаби мавжуд.

Вилоятда 19 та спорт таълими муассасаси бўлиб, уларда 16 863 нафар спортчи машғулот ўтиб келмоқда. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мақсадида, 2023 йилда маҳаллий бюджетдан 2 840,0 млн. сўм, республика бюджетидан эса 1 876,0 млн. сўм йўналтирилган.

2023 йилда вилоят шаҳар ва туманларидаги 35 та маҳаллада умумий қиймати 6 812,0 млн. сўмлик жами 39 та спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Ўрганиш натижаларини Қўмита ва халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг қўшма мажлисида муҳокама этиш режалаштирилган.

Вилоятда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Slide 1 of 6