Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Халқ депутатлари Улуғнор тумани Кенгашининг 54-сессияси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Халқ депутатлари Улуғнор тумани Кенгашининг 54-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида:

- 2024 йил учун Улуғнор туман

Маҳаллий бюджетини тасдиқлаш;

- 2024 йилда Улуғнор тумани бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш;

- Улуғнор туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари маъмурий- ҳудудий чегараларини белгилаш;

- “Саҳоват ва кўмак" жамғармаси ҳисобига келиб тушган маблағларни йўналтириш;

- Улуғнор тумани маҳаллий бюджетини 2023 йилнинг 3-чораги давомида ижро этилиш каби масалалар юзасидан тегишли масъулларнинг ҳисоботлари эшитилиб якунда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 6