Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

"Пиллакор" МФЙ да махалла аёллари иштирокида "Хотин-қизлар хуқуқлари қонун химоясида" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси, халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати М.Тўйчиеванинг ташаббуси билан "Пиллакор" МФЙ да махалла аёллари иштирокида "Хотин-қизлар хуқуқлари қонун химоясида" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда туман Кенгаши депутати М.Тўйчиева хотин-қизлар хуқуқлари химоя қилиш бўйича соҳага оид вазифалар ва Конституциявий қонун лойиҳасидаги “ижтимоий давлат қуриш”га қаратилган бошқа янгиликлар Янги Ўзбекистон гендер тенгликни таъминлаш сиёсатининг устувор йўналишларига мослиги юзасидан иштирокчиларга хотин-қизлар хуқуқ ва манфаатларини химоя қилиш борасида қабул қилинган қонунлар, қарорлар ва бошқа меъёрий хужжатлар хақида тушунчалар берди.

Slide 1 of 3