Халк депутатлари Бўстон туман Кенгашининг 2023 йил декабрь ойига мўлжалланган "Медиа-режа"сига мувофиқ Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши, туман ИИБ, туман маънавият-тарғибот маркази ҳамкорлигида "Сариқжўга" МФЙ худудидаги 23-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан "Конституция -халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон хаёт асоси" деб номланган тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман Кенгаши депутати М.Тўйчиева ҳамда туман ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш бўйича маъсул ходими Г.Жалоловалар томонидан янги қабул қилинган конституциянинг хар бир моддалари юзасидан иштирокчиларга тушунчалар берилди.