Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

СОҒЛОМ ҲАЁТ ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШДИР

 Инсон узоқ умр кўришни ният қилади .Бу унинг ўз қўлида эканлигини ҳамма ҳам билавермайди. 

 Узоқ умр кўришнинг асосий тамойили -- соғлом турмуш тарзи хисобланади . Унинг асоси тўғри овқатланишдир. Бу барча касалликлар давосидир . Ўз эҳтиёжимизга қараб , озиқ - овқат маҳсулотларини тақсимлаган ҳолда оқсил , углевод , ёғ ва сувни керакли миқдорда бўлиши асосий омилдир . 

 Озиқ- овқатнинг 70 фоизини куннинг биринчи ярмида, 30 фоизини куннинг иккинчи ярмида истемол қилган маъқул . Чунки асосий энергия организмда куннинг
биринчи ярмида сарф бўлади  

 Кечки овқат уйқуга кетишдан уч соат олдин ва овқатдан олдин албатта мева ва салатлар истемоли билан бошланиши керак . Енгил салат ва мевадан бошланган кечки
овқатланиш ҳазм қилиш жараёнини енгил ўтишига ёрдам беради . 

 Аксинча овқатдан кейин истемол қилинган мева ошқозонда кислоталар ҳосил қилиб , ошқозон-ичак касалликларини келиб чиқишига сабаб бўлади .  

 Кунлик овқатланиш таомларининг 65 фоизини мева ва сабзавотлар , 30 фоизини гўшт , сут ва дуккакли ўсимликлар, 5 фоизини ҳар хил ширинлик ва ёғ сақловчи
маҳсулотлар ташкил этса мақсадга мувофиқ бўлади .  

 Ҳамюртлар! Ҳаёт жуда гўзал , уни мароқли,соғлом ўтказиш, узоқ яшаш ўз қўлимиздадир. Шу боис барчанинг ибратли ва қувончли кунлар ила умрини зийнатлаш ихтиёрида экан, шундай ҳузурли кунлар ҳамроҳлигини тилайман!  

 Туман Кенгаши депутати: Маҳбуба УМУРОВА

Slide 1 of 1