Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

“Сўнгги қўнғироқ”: хавфсизлик, интизом ва тартиб устувор

“Сўнгги қўнғироқ”: хавфсизлик, интизом ва тартиб устувор
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович раҳбарлигида умумтаълим мактабларида ўқув йилини уюшқоқлик билан якунлаш ҳамда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини хавфсиз ва юқори савияда ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда мактаб директорлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирок этди.
Муҳокамалар давомида ўқувчи ва ўқитувчилар давомати, мактаб ҳудудларида ободонлаштириш ишларини кучайтириш, таълим муассасалари ҳовлисига автотранспорт воситаларини киритмаслик, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ўқувчи ҳамда педагоглар хавфсизлигини таъминлаш, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини тартибли, кўтаринки руҳда ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
✅ Асосий мақсад — тадбирларни хавфсиз, интизомли ва байрамона руҳда ўтказишдир.

Slide 1 of 3