Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Yettinchi chaqiriq xalq deputatlari Farg‘ona viloyati Kengashining navbatdagi 21-sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Deputatlik so‘rovi yuborildi
янв.21
“Senator va yoshlar” uchrashuvi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Qo‘mitasi raisi ichimlik suvi ta’minoti bilan bog‘liq muammoni o‘rgandi
янв.21
Ehtiyojmand oilalarni qo‘llab-quvvatlashga qaratilgan amaliy ishlar davom etmoqda
янв.21
Viloyat Kengashi deputati mahalla yettiligi bilan uchrashdi
янв.21
Mahalliy Kengash kotibiyatlari faoliyati tahlil qilindi
янв.21
Amaliy-uslubiy ko'mak ko'rsatildi
янв.21
Yoshlar maslahat guruhi va Yoshlar parlamenti a’zolari faoliyati
янв.21
Mahalliy vakillik organlari va mahalla yettiligining hamkorlik faoliyati mavzusida davra suhbati o‘tkazildi
Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг 82-сессияси бўлиб ўтди

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Я.Наралиев сўзга чиқди ва шаҳарда аҳоли бандлигни таъминлаш, кам таъминланган оилаларни камбағаллик даражасидан чиқариш, доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар билан ишлаш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини ошириш, шунингдек, вилоятда “Сайҳунбод тажрибаси”ни самарали жорий этиш бўйича 2024 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар  тўғрисида ахборот берди. Ушбу масала Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилганлиги инобатга олиниб, депутатлар қўшимча фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Сессияда Ангрен шаҳар секторлар раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов ҳам қатнашди. Кун тартибидаги масала, секторлар кесимида шаҳарда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш, маҳаллабай, хонадонбай ва қизил тоифали ёшлар, маҳаллалар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари бўйича бажарилган ишлар тўғрисида депутатларга ҳисобот берди. Кун тартибидаги масала Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг 2024 йил 11 январдаги VI-75-3-10-148-K/24-сонли “Ангрен шаҳрининг 2024-йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарорни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисидаги масала юзасидан Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Эркин Эргашев сўзга чиқди. Сессия ишида барча масалалар атрофлича муҳокама қилинди ва депутатлар томонидан тегишли қарорлар тасдиқланди.

Slide 1 of 4