ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
4-Устоз сайлов округи депутати Ферузахон Қодирова ўз округидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан учрашди ва мавжуд инфратузилма ҳолатини кўздан кечирди.
🔍 Ўрганиш давомида қуйидаги долзарб масалалар аниқланди:
🚶♂️ Хавфсизлик биринчи ўринда: "Устоз" МФЙ Барҳаёт кўчасида 500 метр масофада пиёдалар йўлагини қуриш зарурати бор. Бу ерда 2000 дан зиёд ўқувчи таълим оладиган 1-умумтаълим мактаби, шунингдек, Тиббиёт бирлашмаси ва Тез ёрдам маркази жойлашган. Пиёдалар, айниқса, фарзандларимиз хавфсизлиги учун бу йўлак жуда муҳим!
Йўллар таъмири:
Чироқчи, Шарқ, Шодлик, Фидоий ва Мактaб кўчалари;
Мустақиллик, Буюк замин ва Низомий кўчаларида ички йўллар таъмирталаб ҳолатда экани аниқланди.
Обуна бўлинг:
👉 Telegram (https://t.me/Begmurod_Nizamiddinov1) | Instagram (https://www.instagram.com/begmurodnizamiddinov?igsh=N3h2dXJ2dzljbjRi&utm_source=qr)