Халқ депутатлари Бўстон тумани Кенгаши депутати Тўйчиева Матлубахон тумандаги 22-умумтаълим мактабида партиянинг сайловолди дастурида белгиланган устуворликларни ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия Фракцияси ташаббуси билан “Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилар учун яратилган тиббий хизмат ҳолатини ўрганиш” юзасидан Ўзбекистон ХДП Марказий кенгаши томонидан берилган топшириққа асосан депутатлик назорати тартибида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.