АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси биринчи котиби, сиёсатчи жаноб Эндрю Шайнсон ҳамда жамоатчилик билан алоқалар бўлими ходими Сара Талалай хоним Учқудуқ туманига етиб келдилар.
Меҳмонлар дастлаб туман ҳокимлигининг мўъжазгина музейида бўлдилар.
Туман ҳокими билан суҳбат мажлислар залида давом этди.
Йиғилишда халқ депутатлари туман кенгаши депутати, Учқудуқ туман ҳокими Хамроев Соли Фармонович, Қодирова Райхон Уразовналар туман тарихи, ҳудудда фаолият юритаётган йирик корхона ва ташкилотлар хақида маълумотлар берди. Шунингдек, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда олиб борилаётган ишлар, ёшларни китобхонликка жалб этиш бўйича туманда таълим муассасаларидаги кутубхоналардан ташқари 100 минг китоб фондига эга 2 та кутубхона фаолияти хусусида ҳам фикрлар юритилди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Р.Қодирова