Буни Сўх туманидаги “Янгиариқ” маҳалласида амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Томорқадан унумли фойдаланиш, кичик имкониятдан юқори даромад олишни маҳалламиз аҳли яхши ўзлаштирган.
Мамлакатимизда сўнгги йилларда ҳар қарич ердан омилкорлик билан фойдаланишга қаратилаётган эътибор томорқа хўжалигини янада юксалтиришда муҳим омил бўлаётир.
Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати А. Сафаров аҳоли хонадонларида булиб томорқадан самарали фойдаланиш масаласида тарғибот ишлари олиб борди.