Ислоҳтларга депутатлар ҳам бефарқ эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 5 мартда қабул қилинган “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида катта имкониятлар белгиланди.
Халқ депутатлари Жалақудуқ тумани Кенгаши депутатлари "хонадонбай" аҳоли даромадларини ошириш, қўшимча имкониятлардан унумли ва самарали фойдаланиш, томорқа хўжалигини ривожлантириш борасида тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Депутатлар, ҳар бир хонадоннинг қўшимча имкониятларини ўрганиш баробарида, хонадонларнинг томорқа ерларидан унумли фойдаланишига алохида эътибор қаратиб, қўшимча даромад олиб келадиган ихтисосликларни аниқлаб, иқтисодий тармоқ ташкилотлари билан бирга таклифлар тайёрлашга амалий кўмаклашмоқда.