Уйчи туманидаги «Asmus Gold Mega Textile» МЧЖ раҳбари, "Келажак бунёдкори" медали соҳибаси, туман Кенгаши депутати,ЎзЛиДеП туман Кенгаши раиси Моҳидил Бўронова ўзи депутат этиб сайланган 14-Янгичек сайлов округи ҳудудидаги ногиронлиги бор хонадонлар, қариялар, беморлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнгилларини кўтарди.
Туман марказий касалхонаси болалар бўлимида даволанаётган болалар, туғруқхона бўлимидаги чақалоқлар учун байрам совғаларини топшириб, қувонч бағишлади.
Рамазон ҳайити арафасидаги бу йўқловдан улар беҳад мамнун бўлишди.