Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши, туман оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ИИБ хамда Бўстон туманлараро фуқаролик суди ҳамкорлигида туман хокимлиги катта мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинлари фаол аёллари, отинойилар, "Оқила аёллар" уюшмаси аъзолари ҳамда кўчабоши аёллари иштирокида "Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туғишлар ўртасидаги мақбул оралиққа риоя қилиш ҳамда аёллар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарлик холатларини олидини олиш" борасида тушунтириш ва тарғибот тадбири ташкил этилди.