Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
🏛 PREZIDENT TOPSHIRIQLARI IJROSI AMALDA: "OZOD" MAHALLASIDA OBODONLASHTRISH ISHLARI AMALGA OSHIRILMOQDA
янв.21
🏛 “DASHTICHINOR” MAHALLASIDA MAHALLA YETTILIGI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
🏛 MAKTABGACHA TA’LIM TASHKILOTI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
🏛 “FAIZLI” MAHALLASIDA MAHALLA YETTILIGI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
🏛 “SURNAYTEPA” MAHALLASIDA MAHALLA YETTILIGI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
🏛 “SEBZOR” MAHALLASIDA FUQAROLAR MUROJAATLARI JOYIGA CHIQIB O‘RGANILDI
янв.21
🏛 “DAHANA” MAHALLASIDA AHOLIGA KO‘RSATILAYOTGAN TIBBIY XIZMATLAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
🏛 “TASMASOY” MAHALLASIDA DEPUTAT NAZORATI O‘TKAZILDI
янв.21
Xalq deputatlari tuman (shahar) Kengash raislari, kotibiyat mudirlari va xodimlari ishtirokida navbatdagi yig'ilish bo'lib o'tdi
янв.21
🏛 “BOG‘I ERAM” MAHALLASIDA MAHALLA YETTILIGI FAOLIYATI O‘RGANILIB, FUQAROLAR QABULI O‘TKAZILDI
Халқ депуталари Пахтакор туман Кенгаши котибияти мудири Маманова Каромат Холмановнанинг Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиши тўғрисидаги МУНОСАБАТИ

 Халқ депуталари Пахтакор туман Кенгаши котибияти мудири Маманова Каромат Холмановнанинг Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кенгайтирилган
стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилиши тўғрисидаги МУНОСАБАТИ
 

Будапешт шаҳрида 20 май куни бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. 

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев: “Бугунги саммитимиз шиддат билан ўзгараётган глобал вазият ва олдиндан айтиб бўлмайдиган мураккаб жараёнлар шароитида ўтмоқда. Геосиёсий ва геоиқтисодий зиддиятлар, минтақавий низолар ва иқлим ўзгариши оқибатларининг кучайиши барчамиз учун катта синов бўлмоқда.” деб ўз маърузасини бошладилар. Долзарб муаммолар ечими бўйича Ўзбекистон ва Венгрия давлатларининг умумий ёндашув ва позицияларини кучайтириш ҳар қачонгидан муҳим эканлигини таъкидладилар. Бундай муҳим муаммоларга халқаро ҳуқуқ меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми асосида ечим топиш зарурлиги айтиб ўтилди. 

Глобал ва минтақавий хавфсизлик ҳақида сўз юритиб, Афғонистондаги мураккаб вазиятни инобатга олиш ва унга биргаликда ечим топиш лозимлиги ҳақида ва Афғонистон бўйича қўшма баёнот қабул қилинаётгани тузилмамизнинг бу масалага жиддий эътибор қаратиб келаётганини таъкидладилар. 

Кун тартибидан келиб чиқиб, юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Туркий инвестиция жамғармасининг фаолияти сармоялар оқимининг фаоллашувига туртки бериши ва инновацион лойиҳаларни рағбатлантириш учун қўшма венчур компаниясини ташкил этиш зарур эканлиги ҳақида ўз таклифларини билдирдилар. Бу борада мамлакатларимизнинг инвестиция имкониятларини тўлиқ акс эттирган “Ягона инвестиция портали”ни жорий этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидладилар.