Учрашувда депутатлар ўзларининг 3 ойлик фаолиятлари юзасидан ҳисобот бердилар. Шу билан бирга аниқланган муаммо ва камчиликларни жойига чиққан ҳолда ўргандилар.
Ўрганишлар натижасида шу маълум бўлдики, 11-сонли Давлат МТТ бутунлай янгидан қурилиши, 64-сонли мактабга эса қўшимча бино қурилиши лозим. Қолаверса, ҳудуддаги бир қанча кўчаларга тош-шағал ётқизилиши кераклиги, баъзи кўчаларга ичимлик сув тармоқлари ўтказилиб, баъзиларига ўтказилмаганлиги аниқланди. Мазкур муаммолар бўйича тегишли ташкилотларга белгиланган тартибда депутатлик сўрови билан мурожаат қилиниши маълум қилинди.