Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
O‘zbekiston va Koreya - yangi imkoniyatlar sari mustahkam qadam
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA TOMONIDAN O‘RGANISH OLIB BORILDI
янв.21
Xalq deputatlari Dehqonobod tuman Kengashining navbatdagi VII chaqiriq yigirma oltinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Doimiy komissiya tomonidan mahallalarda qonunlar va Kengash qarorlari ijrosi joyiga chiqqan holda o‘rganildi
янв.21
Suv ta’minoti sohasida qonun ijrosi joyiga chiqqan holda o‘rganildi
янв.21
Doimiy komissiya tomonidan "Nuroniylar" jamg‘armasi faoliyati joyiga chiqqan holda o‘rganildi
янв.21
Doimiy komissiya yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Qonun ijrosi yuzasidan doimiy komissiya aʼzolari tomonidan oʻrganish olib borildi
янв.21
Xalq deputatlari Dehqonobod tuman Kengashi va O‘zbekiston Xalq demokratik partiyasi o‘rtasida hamkorlikni mustahkamlash yuzasidan uchrashuv
янв.21
Maktab kutubxonasi holati o‘rganildi
ҲАР БИР ХОНАДОН ДАРДИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
ҲАР БИР ХОНАДОН ДАРДИ — ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишини бевосита тинглаш ва муаммоларига амалий ечим топиш — депутат фаолиятининг энг муҳим мезонидир.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон Муҳаммаджон ўғли ўзи сайланган округдаги маҳаллада хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилмоқда.
Ўрганишлар давомида ҳар бир оиланинг турмуш шароити, бандлиги, даромад манбаи ва ижтимоий аҳволига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар, таклиф ва мурожаатлар хонадоннинг ўзида тингланиб, уларни ҳал этиш имкониятлари муҳокама қилинмоқда.
Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизларга амалий кўмак кўрсатиш билан боғлиқ масалалар диққат марказида бўлмоқда.
Аниқланган ҳар бир муаммо шунчаки қайд этиб қўйилмасдан, тегишли масъул ташкилотларга йўналтирилиб, ижобий ҳал этилиши депутатлик назоратига олинмоқда.
Халқнинг ишончи — катта масъулият. Ҳар бир хонадонга кириб бориш эса ана шу ишончни амалий ишлар билан оқлаш демакдир.
🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.
📱Телеграм  📱Facebook|📱 instagram| 📱 Youtube
Slide 1 of 2