Депутат аҳоли муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди
️ Сайловчилар ишончини оқлашни мақсад қилган Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Зикрияев Наби Шарифович Улуғобод маҳалласида бўлиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда аҳоли билан учрашиб, уларни қийнаётган масалалар билан қизиқди.
️ Маҳаллада яшовчи кекса ва соғлиғида шикояти бор фуқаролар ҳолидан хабар олиниб уларни қийнаётган муаммоли масалалар ёзиб олинди ва ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови орқали ижобий ҳал этилиши тушунтирилди.