Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мақсадлари ҳамда жорий йил 13 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида белгилаб берилган устувор йўналишлар ижросини таъминлашга қаратилган тарғибот ишлари Чортоқ туманида давом этмоқда.
янв.21
Prezident Murojaatnomasi — ortga qaytmas islohotlarning uzviy davomi.
янв.21
Slovakiya bilan mustahkam strategik sheriklik munosabatlari o‘rnatildi.
янв.21
О‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Kengashining 2024 yil 4-apreldagi “Mahallalardagi muammolarni hal etishda xalq deputatlari mahalliy Kengashlari deputatlari va senatorlarning “mahalla yettiligi” bilan о‘zaro hamkorligini yо‘lga qо‘yish chora-tadbirlari tо‘g‘risida”gi KQ-706–IV-sonli va Xalq deputatlari tuman Kengashining 2024 yil 6 maydagi VI-63-60-6-88-K/24-sonli qarorlari ijrosi
янв.20
Maxallabay ishlash tizimi yuzasidan amalga oshirilgan ishlar
Халқ депутатлари Хоразм вилояти ва Шовот тумани Кенгашлари депутати Елёр Душамов сайловчилар билан учрашув ўтказди

Депутат Елёр Душамов Шовот туманида жойлашган “Euroteks” масъулияти чекланган жамиятида ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда корхона раҳбарияти ва меҳнат жамоаси вакиллари иштирок этди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида депутат томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, иш ўринларини кўпайтириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, сайловчилар томонидан кўтарилган масалалар, таклиф ва мулоҳазалар диққат билан тингланиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Айрим мурожаатлар депутат назоратига олинди.

Учрашув якунида бундай мулоқотлар аҳоли билан доимий алоқани таъминлаш, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

t.me/shovot_tumani_kengashi 

Slide 1 of 1