Бекобод шаҳар Экологик партия раиси Бунед Холматов ва Халқ Депутатлари Бекобод шаҳар кенгаши депутати Марҳабо Холикова иштирокида, "Ўзбекистон — 2030" стратегияси "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Сухбат давомида, лойихада кўрсатиб ўтилган мезонлар бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди: Хусусан:
--маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш;
--аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш;
--табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш;
--ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш каби масалалар бўйича йиғилганларга тушунтириш берилди ҳамда уларга таклифлар бериш ва ушбу дастурни қўллаб-қувватлашга чиқарилди.