Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 15-А.Қаххор сайлов округи депутати, Туман "Оқила аёллар" ҳаракати раҳбари Д.Анаркулова ва Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи туман ҳокими ўринбосари М.Худойбердиевалар туманнинг "Аҳиллик" маҳалласининг "Маҳалла еттилиги" билан учрашиб ҳудуддаги айрим ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилаларга ҳаёт сирлари, тотув яшаш кўникмалари хақида таклифлар бериб, яраштирув ишларини амалга оширди.