Сессия ишида Жондор туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш, 2025-йилда жисмоний ва юридик шахслардан ундириладиган ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик ҳамда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқларни ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффицентларни тасдиқлаш, 5-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни “Аёллар дафтари” рўйхатидан чиқариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021-йил 3-декабрдаги ПҚ-31-сонли қарорининг 19-банди ижросини таъминлаш юзасидан туманда олиб борилган ишлар ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги барча масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, Халқ депутатлари Жондор туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.