Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Aholi bandligi o'rganildi
янв.21
🏟 Tuman markaziy stadionida bunyodkorlik ishlari deputat nazoratida
янв.21
👩‍💼 MAHALLADAGI XOTIN-QIZLAR FAOLINING FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
🏛 MADANIYAT MAHALLASIDA YOSHLAR YETAKCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
#Chinoz_tumani #Deputat_o'rganish Tuman sport maktabi va ulardagi sport anjomlari mavjudligi, ularning jihozlari holati o'rganildi
янв.21
Tumanda Aholi bandligi masalalari o'rganildi
янв.21
📌 “Ehtirom” mahallasida ijtimoiy xizmatlar sifati o‘rganildi.
янв.21
#Sessiya_oldi_o‘rganish #GulzarobodMahallasi
янв.21
#Chinoz_tumani #Sessiya_oldi_o‘rganish CHINMASCHIT VA DEHQONOBOD MAHALLALARIDA HUQUQBUZARLIKLAR PROFILAKTIKASI HOLATI O‘RGANILDI
Сайловчилар олдидаги ҳисобот — ишонч ва масъулият ифодаси

Сайловчилар олдидаги ҳисобот — ишонч ва масъулият ифодаси
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон томонидан сайлов округидаги маҳаллада жойлашган 31-сонли умумтаълим мактаби биносида сайловчиларга депутатлик фаолияти юзасидан ҳисобот берилди.
📋 Депутатнинг сайловчилар олдида ҳисобот бериши аҳоли вакили сифатида зиммасига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиш, фаолият очиқлигини таъминлаш ҳамда халқ билан доимий мулоқотни мустаҳкамлашнинг муҳим кўринишидир.
Сайловчилар учун депутат фаолияти ҳақида бевосита ахборот олиш, ўз вакилининг ишларидан хабардор бўлиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай учрашувлар аҳоли манфаатларини ифода этиш, ҳудуддаги долзарб масалаларга эътибор қаратиш ва келгусидаги вазифаларни белгилашга хизмат қилади.
🤝 Депутатлик — халқ ишончини оқлаш, фуқаролар ташвишига шерик бўлиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш масъулиятидир. Бу масъулият сайловчилар билан мунтазам мулоқотда бўлишни, мурожаатларни эътибор билан ўрганишни ҳамда кўтарилган масалаларнинг ечими йўлида изчил ҳаракат қилишни талаб этади.
📌 Сайловчилар олдидаги ҳар бир ҳисобот депутатлик фаолиятини баҳолаш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва аҳоли билан ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим имкониятдир.
Халқ ишончи — амалий ишлар, очиқ мулоқот ва доимий масъулият билан мустаҳкамланади!

Slide 1 of 2