35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Хalq deputatlari Chinoz tumani Kengashi huzuridagi Yoshlar maslahat guruhining navbatdagi yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
AHOLI MUROJAATI ASOSIDA MUAMMO O‘RGANILIB, AMALIY CHORA KO‘RILDI
янв.21
“Birlik mahalla servis” kompaniyasi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Maktabdagi sport infratuzilmasining holati o‘rganildi.
янв.21
Chiqindilarni o‘z vaqtida olib chiqish holati o‘rganildi
янв.21
Hududdagi jinoyatchilikning oldini olish bo‘yicha ishlar o‘rganildi
янв.21
🏘 “Mahalla yettiligi” faoliyati o‘rganildi.
янв.21
CHINOZ TUMANI MARKAZIY KUTUBXONASI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
NOGIRONLIGI BO‘LGAN SHAXSLARGA BERILADIGAN IMTIYOZ VA IJTIMOIY XIZMATLAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
Hududdagi investitsiya loyihasining amalga oshirilish holati o‘rganildi
Совуқ мавсумга тайёргарлик — бугундан бошланади
Совуқ мавсумга тайёргарлик — бугундан бошланади
Куз-қиш мавсумини беталафот ва барқарор ўтказиш, таълим муассасаларида ўқувчилар ҳамда педагоглар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида тайёргарлик ишлари ҳозирдан бошланди.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов 46- ва 26-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида мактабларнинг иситиш тизими, қозонхоналар ҳолати, мавжуд иситиш ускуналарининг техник созлиги ҳамда совуқ кунларда хоналарда мўътадил ҳароратни таъминлаш бўйича кўрилаётган чораларга алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга мавсум бошлангунига қадар аниқланган камчиликларни тўлиқ бартараф этиш, иситиш тизимларини қайта синовдан ўтказиш, зарур ёқилғи ва бошқа ресурслар захирасини шакллантириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, 26-сонли умумтаълим мактабида 1 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига таъмирланган мактаб бинолари ва спорт залининг ҳолати кўздан кечирилди. Бажарилган ишларнинг сифати, яратилган шароитлар ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш — таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш ва ўқувчилар учун хавфсиз, илиқ ҳамда қулай муҳит яратишнинг муҳим омилидир.
Slide 1 of 7