Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати Холиқов Хасанбой Комилович томонидан ўтказилган учрашувда ахоли томонидан кўтарилган муаммолар атрофлича ўрганилди.
🔹 “Урганжи ” МФЙда:
Урганжи маҳалласи яшовчи фуқаро томонидан Урганжи маҳалласининг Пиллакор (махалла қабристони йўли) кўчасига янги замонавий электр таянчлари алмаштириш ва янги сим кабеллари тортиш бўйича сизга мурожаат қилинган эди. Туман электр тармоклари корхонаси ҳодимлари томонидан ишлар бошланган эди. Симёғочлар алмаштирилди. Бирқатор ижобий ишлар амалга оширилди. Лекин қишлоқ қабристони олдидаги ишлар оҳиригача амалга оширилмаганлиги масаласини ижобий ҳал этишда мурожат қилинди;
📨 Мазкур муаммоларни бартараф этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Наманган туман ҳокими ўринбосарига депутат сўрови юборилди.