Жорий ҳафтада депутатлар томонидан Пахтакор, Арчазор ҳамда Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинларида бир қатор ижтимоий саховат ишлари амалга оширилди. Унда ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар ва эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда биринчи навбатда зарур бўлган кундалик товарлар тарқатилди.
Тадбир жараёнида фуқаролар ўз миннатдорчилигини билдириб, сайловда берилган ишонч ҳакиқатан ўзини оқлаётганини таъкидлашди. Депутатлар ушбу хайрия ишлари билан чекланиб қолмаслигини, аҳоли билан доимий мулоқотда бўлишларини ва мурожаатларга жавобгарлик билан ёндашишларини маълум қилдилар.