Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
CHINOZ TUMANI. DOIMIY KOMISSIYALAR QO‘ShMA MAJLIS O‘TKAZDILAR.
янв.21
Xalq deputatlari Chinoz tumani Kengashi deputati Ra'no Fozilova saylangan okrugidagi “Samarqand” mahallasida saylovchilar bilan uchrashuv o‘tkazdi.
янв.21
CHINOZ TUMANI. DEPUTAT ABDUVOHID TURDIBOYEV SAYLOVCHILARGA AXBOROT BERDI.
янв.21
CHINOZ TUMANI. DEPUTAT SAYLOVCHILARGA AXBOROT BERDI
янв.21
CHINOZ TUMANI.DEPUTAT SAYLOVCHILARGA AXBOROT BERDI.
янв.21
Mahalliy Kengashlar nazorat qiluvchi ta’sirchan organga aylanmoqda.
янв.21
CHINOZ TUMANI. DOIMIY KOMISSIYANING MAJLISI O‘TKAZILDI.
янв.21
Xalq deputatlari Chinoz tumani Kengashining navbatdagi o‘n to‘rtinchi sessiyasi
янв.21
CHINOZ TUMANI.DOIMIY KOMISSIYA MAJLISI O‘TKAZILDI
янв.21
"IQTISODIY O‘SISH, IJTIMOIY BARQARORLIK VA MAS’ULIYAT”.
МУНОСАБАТ

 МУНОСАБАТ 

  2025 йил 10-11 июнь кунлари бўлиб ўтган IV-Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳамда
хорижий инвесторлар кенгаши мажлисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёевнинг нутқларида илгари сурилган энг муҳим ташаббус ва иқтисодий кўрсаткичлар мазмун-моҳияти
 

  Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти саккиз йилда 2 баробар кўпайди. 2030 йилга бориб, бу кўрсаткични 200 миллиард долларга етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Ўтган йили инвестиция ҳажми 35 миллиард долларга, экспортимиз 27 миллиард долларга етгани бу – тўрт йилдан буён ўтказиб келинаётган Тошкент халқаро инвестиция форумининг ҳам амалий натижасидир. Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар самараси халқаро рейтингларда ҳам ўзининг муносиб аксини топмоқда. “Иқтисодий эркинлик индекси”даги ўрнимиз сўнгги беш йилда 48
поғонага юқори кўтарилди. Гарварднинг “Иқтисодиёт мураккаблиги индекси”даги ўрнимиз 28 поғонага яхшиланди. Ўтган ойда нуфузли “S&P” агентлиги Ўзбекистоннинг суверен рейтинги прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га оширди.
 

Бугун дунё иқтисодиёти янги давр ва ўзгаришлар остонасида турганини барчамиз яхши тушунамиз. Бу эса барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатларни қуйидаги тўртта йўналишда ҳамкорликда ишлашга ундамоқда. 

Биринчидан, “яшил” иқтисодиёт моделига ўтиш. Биз иқтисодиётимизни барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш учун айнан “яшил” энергетикани ривожлантиришга қаттиқ бел
боғлаганмиз.
 

Ўтган қисқа даврда бу соҳага қарийб 6 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 

59 миллиарддан 82 миллиард киловатт-соатга етди. Кейинги беш йилда бу кўрсаткич 120 миллиард киловатт-соатдан ошиб, “яшил” энергия улуши 54 фоизга етади. 

  

  

Халқ депутатлари Учқудуқ туман  

Кенгаши депутати Б.Кузенбаев 

   

Slide 1 of 1