Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Rayon hákimi hám deputat mektepke taza ishimlik suwın tartıw joybarların kórip shıqtı
янв.21
Ekologiya partiyası deputatları paxta terimi mapazında belsene qatnastı
янв.21
Deputat taza ishimlik suwın filtrlew úskenesi jumısı menen tanıstı
янв.21
Дийқанларымыздың жыл бойы еткен мийнетин бир айда зая етпей жыйнап алыў зәрүр!
янв.21
WAZIYPALAR BELGILEP ALINDI
янв.21
Úyreniw dawamında deputat G.Eshmuratova mekteptiń 2026-2027-jıllar gúzgi-qısqı máwsimine tayarlıq jaǵdayı da kórip shıǵıldı.
янв.21
Sonday-aq, deputat G.Eshmuratova mektep kitapxanasında bolıp, bar kitap fondı, sabaqlıq hám kórkem ádebiyatlar menen támiyinlengenlik jaǵdayın kózden ótkerdi. Kitapxanadaǵı kitaplardıń saqlanıwı, oqıwshılar ushın paydalanıw imkaniyatları hám olardıń kitap oqıwǵa tartılǵanlıq dárejesi menen tanıstı.
янв.21
DDeputat G.Eshmuratova saylaw okrugi aymaǵında jaylasqan 45-sanlı ulıwma bilim beriw mektebinde bolıp, bilimlendiriw mákemesiniń materiallıq-texnikalıq bazası hám úskeneleniw jaǵdayın úyrendi.
янв.21
Мәмлекет басшысының баянатлары ҳәм тийкарғы ўазыйпалар
янв.21
Қәўипсиз бақша: Жумысшы топар тәрепинен Мәмлекетлик мектепке шекемги билимлендириў мәкемелери үйренилди
Munosabat

МАҲАЛЛА — ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БЕВОСИТА МАНЗИЛИ • 22 сентября в 9:02

Мақола Қорақалпоғистондаги ислоҳотларнинг асосий мақсади — инсон ҳамоҳанглиги ва фаровонлигини таъминлашда маҳалланинг марказий ўринга эга эканлигини таърифлашда. "Маҳаллабай" ва "хонадонбай" тамойиллари асосида аҳолининг ижтимоий, иш ва яшаш муаммоларини жойида ҳал қилиш, шунингдек, ҳудудларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хўжайли туманида депутатлар ташаббусида аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатилган бўлиб, бу тизим давлат ва жамият ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Мақола муаллифи А. Таджимуратовнинг фикрича, маҳаллаларнинг обод бўлиши оила ва жамият фаровонлигининг асосини ташкил этади.

Cocoon AI Summary

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсади — инсон қадрини улуғлаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва халқ фаровонлигини таъминлашдан иборат. Бу эзгу мақсадлар, энг аввало, инсоннинг кундалик ҳаётида, унинг оиласи ва маҳалласида намоён бўлмоқда.

Маҳалла азалдан халқимизнинг ўзига хос бошқарув ва ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келган. Унда одамларнинг қувончи ҳам, ташвиши ҳам, орзу-мақсадлари ҳам мужассам. Шу боис бугун маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрни янада юксалиб, у давлат билан халқ ўртасидаги энг яқин ва муҳим бўғинга айланмоқда.

Сўнгги йилларда маҳалла тизимини такомиллаштириш, унинг имкониятларини кенгайтириш, аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган янги ёндашувлар жорий этилди. “Маҳаллабай”, “хонадонбай” ва “фуқаробай” ишлаш тамойиллари асосида ҳар бир оиланинг ҳолати, эҳтиёжи ва имконияти ўрганилиб, манзилли ёрдам кўрсатишга эътибор кучайтирилди.

Бу жараёнда асосий эътибор муаммони шунчаки аниқлаш эмас, балки унинг амалий ечимини топишга қаратилмоқда. Ишсиз фуқарони ишга жойлаштириш, тадбиркорлик истагидаги инсонга кўмак бериш, эҳтиёжманд оилани ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш каби вазифалар маҳалланинг кундалик фаолиятининг муҳим қисмига айланмоқда.

Айниқса, аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини эшитиш ва муаммоларини жойида ҳал этиш давлат бошқарувидаги муҳим тамойиллардан бири сифатида шаклланмоқда. Чунки одамлар ўз муаммосига ечимни, аввало, яқин ҳудудида — маҳаллада кўришни истайди.

Маҳалладаги ҳар бир ўзгариш инсон ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ. Йўлларнинг таъмирланиши, кўчаларнинг ёритилиши, ичимлик суви таъминотининг яхшиланиши, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари аҳолининг кундалик турмушига бевосита таъсир қилади.

Шу маънода маҳалла бугун оддий ҳудуд эмас, балки ислоҳотларнинг амалий натижаси кўринадиган асосий масканга айланмоқда. Юртимиздаги ҳар бир янгиланишнинг самараси одамларнинг ҳаётида, хонадонларида ва маҳаллаларида акс этсагина, унинг ҳақиқий натижаси ҳақида сўз юритиш мумкин.

Хўжайли туманида ҳам маҳаллалар билан ишлаш, аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлари, сайёр қабуллар, депутатлик сўровлари ва жамоатчилик назорати тадбирлари орқали ҳудудлардаги долзарб масалалар аниқланиб, уларнинг ечими бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Бундай ишлар маҳалла ва давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди. Энг муҳими, фуқаронинг мурожаати эътиборсиз қолмаслиги, ҳар бир масала юзасидан амалий натижа бўлишига хизмат қилади.

Зеро, маҳалла — халқнинг дарди ва орзуси билан юзма-юз келинадиган, ислоҳотлар натижаси бевосита инсон ҳаётида намоён бўладиган маскандир. Маҳалла обод бўлса, хонадон обод, хонадон обод бўлса, жамият фаровон бўлади.

А.Таджимуратов
Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгаши депутати