Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Шымбайда ҳаял-қызлардың ҳуқықый саўатлылығын арттырыўға қаратылған ушырасыў болып өтти
янв.21
Deputat aymaqta gúzgi-qısqı máwsimge tayarlıq jumısların úyrendi.
янв.21
1-октябрь - "Муғаллимлер ҳәм устазлар күни"
янв.21
Deputat mektep pedagoglar menen ushırasıw ótkerdi
янв.21
Қәўипсиз бақша: Жумысшы топар тәрепинен Мәмлекетлик мектепке шекемги билимлендириў мәкемелери үйренилмекте
янв.21
УСТАЗ — КЕЛЕШЕКТИҢ ЖАРАТЫЎШЫСЫ
янв.21
Deputat balalar baqshasındaǵı ishimlik suwı támiynatın úyrendi
янв.21
Deputat mekteptegi oqıwshı qızlar menen sáwbetlesti
янв.21
Deputat aymaqtaǵı balalar baqshasında videobaqlaw kameralarınıń jumısı menen tanıstı
янв.21
Deputat máhállede gúl jetistiriw jumısı menen tanıstı
Янгилик

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Хотин-қизлар фаоллиги — маҳалла тараққиёти ва жамият барқарорлигининг муҳим омили: амалий ишлар, муаммолар ва ечимлар депутатлик назоратида

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг 8-Анжирзор сайлов округи депутати Эркин Юсупов, Кенгаш котибияти бош мутахассислари О. Юсупов ва М. Қурбанов томонидан Бўстон маҳалласида «Хотин-қизлар фаоллиги — маҳалла тараққиёти ва жамият барқарорлигининг муҳим омили» мавзусида амалий ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида маҳаллада хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни бандликка жалб этиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга кўмак бериш ҳамда оилалардаги ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, хотин-қизлар муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш, «Аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар билан манзилли ишлаш, доимий даромад манбаини яратиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ҳуқуқий ва психологик кўмак кўрсатиш йўналишидаги ишлар ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида айрим тизимли камчиликлар, жумладан, хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш, касбга йўналтириш, тадбиркорлик лойиҳаларига жалб қилиш, мавжуд имкониятлар ҳақида ахборот етказиш ва манзилли ишларнинг самарадорлигини янада ошириш зарурлиги қайд этилди.
Аниқланган муаммолар юзасидан маҳалла «еттилиги», мутасадди ташкилотлар ва масъул идоралар иштирокида амалий таклифлар ишлаб чиқилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Белгиланган вазифалар ижроси устидан доимий депутатлик назорати амалга оширилиши таъкидланди.
Хотин-қизларнинг фаоллиги, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш — маҳалла тараққиёти ва юрт равнақининг муҳим кафолатидир.

Slide 1 of 3