35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Joqarǵı Keńes deputatı Shımbay rayonında saylawshılar menen ushırastı
янв.21
Keńes baslıǵı «Jańa Ózbekstan kórinisindegi máhálle» statusı berilgen máhállelerde alıp barılıp atırǵan ońlaw jumısları menen tanıstı.
янв.21
Qáwipsiz baqsha
янв.21
Keńes baslıǵı saylaw okrugindaǵı ajırım jaǵasına kelip qalǵan shańaraq aǵzaları menen ushırastı.
янв.21
DEPUTATLIQ USHIRASIW BOLIP ÓTTI
янв.21
“Shımbay dıyqan bazarı” JShJ jumısı menen tanıstı
янв.21
Deputat gózzallıq salonlarınıń jumısı menen tanıstı
янв.21
“ASHIQ BYUDJET”
янв.21
Deputat kóshe-kóshe júrip mashqalalardı úyrendi
янв.21
Mádeniy miyras obektleri hám olardıń saqlanıw jaǵdayı menen tanıstı
ТТБ 6 ойлик хисоботи эшитилди

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Кенгашнинг тегишли доимий комиссиясига 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
Ҳисоботда туман аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, касалликларни эрта аниқлаш мақсадида ўтказилган скрининг текширувлари, профилактик тиббий кўриклар, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолини имтиёзли дори воситалари билан таъминлаш ҳамда тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, 40 ва ундан катта ёшдаги 31 786 нафар фуқаро юрак-қон томир касалликлари, 33 264 нафар фуқаро қандли диабет бўйича скрининг текширувидан ўтказилган. Натижада 939 нафар фуқарода юрак-қон томир касаллиги, 220 нафарида қандли диабет бирламчи аниқланиб, диспансер назоратига олинган.
Шунингдек, 43 008 нафар бола чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллик аниқланган болаларни амбулатор ва стационар шароитларда соғломлаштириш чоралари кўрилган.
Хотин-қизлар ўртасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш мақсадида ўтказилган скрининглар натижасида 4 нафар аёлда кўкрак бези саратони аниқланиб, даволаш ишлари ташкил этилган.
Ҳисобот даврида туманлараро перинатал марказда 2 126 та туғруқ қабул қилиниб, 360 та кесар кесиш амалиёти ўтказилган. Сурункали касаллиги бўлган 716 нафар бемор имтиёзли ордер билан таъминланган.
Тиббиёт муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида янги шифокорлар ишга қабул қилиниб, 170 нафар тиббиёт ходими малака оширишга юборилган. Жарроҳлик бўлимида 93 нафар беморда лапароскопик амалиёт ўтказилиб, 23 турдаги замонавий юқори технологик операциялар амалга оширилган.
Доимий комиссия аъзолари томонидан ҳисоботда келтирилган кўрсаткичлар муҳокама қилиниб, тиббий хизмат сифатини янада ошириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1