Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTAT AWIR KATEGORIYADAǴI MÁHÁLLEDE ÚYRENIW JUMISLARIN ÓTKERDI
янв.21
DEPUTAT MÁHÁLLEDE XALIQ MASHQALALARIN ÚYRENDI
янв.21
DEPUTATLÍQ SORAWÍ UNAMLI SHESHILDI
янв.21
Reje
янв.21
Xalıq deputatları Shımbay rayonlıq Keńesindegi Ózbekstan XDP deputatlıq toparı aǵzası X.Abdijaliyev tárepinen “Gúlistan” MPJ aymaǵındaǵı 7-sanlı MShBShde úyreniw jumısları alıp barılǵanda:
янв.21
КЕҢЕС БАСЛЫҒЫНЫҢ ГЕЗЕКТЕГИ УШЫРАСЫЎЫ ӨТКЕРИЛДИ
янв.21
Қәўипсиз бақша: Депутат тәрепинен Мәмлекетлик мектепке шекемги билимлендириў мәкемелери үйренилди
янв.21
"Шымбай ҳаўазы"
янв.21
TURAQLÍ KOMISSIYA BASLÍǴÍ RAYONDAǴÍ SALÍQ INSPEKCIYASÍNÍŃ JUMÍSÍN ÚYRENDI
янв.21
TURAQLI KOMISSIYA BASLIǴI RAYONLIQ DENSAWLIQTI SAQLAW BÓLIMI JUMISIN ÚYRENDI
“Миробод тумани прокурори, туман ИИОФМБ бошлиғи, хоким ўринбосари ва депутатнинг биргаликдаги қабули бўлиб ўтди.
“Зиёнур” МФЙ биносида  Миробод тумани прокурори Б.Абдуллаев, Туман ИИОФМБ бошлиғи У.Насритдинов, Миробод тумани хокимининг ўринбосари Ф.Нажмитдинов ва халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати А.Каримов иштирокида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

🗣️ “Сайёр қабул”да маҳаллада яшовчи ахолининг ҳуқуқий ёрдам, қонун устуворлигига оид масалалар, паспорт режими, яшаш жойига доимий рўйхатга қўйиш, коммунал тўлов, “Обод махалла” дастури доирасида Зиёнур хамда Юксалиш МФЙлари худудида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, маиший чиқиндиларни махалла худудидан ўз вақтида олиб чиқиб кетилишини назоратга олиш, худудни озода сақлаш, дарахтларга шакл бериш ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.

🗣️ “Сайёр қабул”да Миробод тумани прокурори Б.Абдуллаев томонидан худудни  ободонлаштириш, дарахтларга шакл бериш, кўп қаватли уйлар оралиғида яшил зоналарни сақлаб қолиш, суғориш тизимини доимий ва тизимли ишлашини таъминлаш бўйича  ахолининг мурожаатлари жойида ўрганиб,  ҳал этиш чораларини кўриш тўғрисида маъсулларга топшириқлар берди.

🗣️ Шунингдек, қабулдатуман ИИОФМБ бошлиғи У.Насритдинов 1-гурух ногиронлиги бўлган ётоқ холдага фуқаронинг паспорт муддати ўтиб кетгани муносабати билан паспортни янгилаш тўғрисидаги хамда яна бир ёш фуқарони (болалар уйи тарбияланувчиси) яшаш жойига доимий рўйхатга қўйиш  тўғрисидаги   мурожаатини жойида хал этди.

🗣️ Қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар юзасидан Миробод тумани прокурори, хоким ўринбосари  ва депутат назоратига олиниб, мутасадди раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Қабулдан сўнг фуқароларнинг мурожаатлари бўйича айрим масалалар жойига чиқиб, биргаликда  ўрганилди.

📌 “Сайёр қабул”нинг асосий мақсади аҳолининг муаммоларини бевосита жойига чиқиб ўрганиш, самарали мулоқот ўрнатиш ва амалий ёрдам кўрсатишдан иборат.
“Сайёр қабул”очиқ ва конструктив руҳда ўтди.
Slide 1 of 9