Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Сессияда қабул қилинган қарор ижроси таъминланмоқда!

Жорий йилнинг 24-март куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг 21-сессиясида туман ёшлар ишлари бўлими ҳисоботи юзасидан қабул қилинган III-21-24-14-199-K26-сонли қарор ижроси доирасида туманда “5 ташаббус” Паралимпиада мусобақаларининг туман босқичи ўтказилди.

Мазкур спорт тадбирида 87 нафар имконияти чекланган, аммо иродаси мустаҳкам Мирободлик спортчилар иштирок этиб, қуйидаги спорт турлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар:

Шахмат

Стол тенниси

Армрестлинг

Енгил атлетика

Бадминтон

Муросасиз кечган баҳслар якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланиб, уларга диплом ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Slide 1 of 9