Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
QURILIS ÓNIMLERI ISLEP SHIǴARILMAQTA
янв.21
Turaqlı komissiya májlisi ótkerildi
янв.21
Shımbay rayonı Sanitariya-epidemiologiya tınıshlıq hám jámiyetlik salamatlıǵı orayı
янв.21
“Shımbay beton” JSHJ islep shıǵarıw kárxanası
янв.21
“KEŃES” AWIL PUQARALAR JIYINI ISHIMLIK SUWI TÁMIYNATI JAQSILANBAQTA
янв.21
ҮЙРЕНИӮ БАРЫСЫНДА ДЕПУТАТ БИЛИМ БЕРИЎ МЕКТЕБИНИҢ МАТЕРИАЛЛЫҚ-ТЕХНИКАЛЫҚ ЖАҒДАЙЫН ҮЙРЕНДИ
янв.21
ДЕПУТАТ СОЦИАЛЛЫҚ ОБЪЕКТЛЕРДИ ҮЙРЕНДИ
янв.21
DEPUTAT BASLAMASÍ MENEN IShKI JOLLAR MAShQALASÍ ShEShILMEKTE
янв.21
DEPUTAT MÁHÁLLEDEGI SOCIALLIQ OBEKTLERDI ÚYRENDI
янв.21
DEPUTAT ESABAT TIŃLANDI
Поромон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Поромон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолини ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълумки, ушбу ҳудудда давлат дастури асосида аҳоли хонодонларига ичимлик суви тармоғини тортиш ҳамда сув ускуналарини ўрнатиш ишлари белгиланган. Мазкур ишлар аҳоли учун қулай шарт-шароитлар яратиш, турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилиши лозим.

Бироқ ўрганиш жараёнида белгиланган ишлар амалга оширилишида сусткашликка йўл қўйилаётгани, айрим ҳудудларда ишлар белгиланган муддатларда бажарилмаётгани аниқланди.

Натижада ушбу ҳолат маҳалла аҳолиси ўртасида асосли норозиликларга сабаб бўлмоқда ҳамда мурожаатлар сони ортишига олиб келмоқда.

Шундан келиб чиқиб, мазкур масала юзасидан тегишли ташкилотлар ва масъулларга дастур доирасида белгиланган ишлар ижросини жадаллаштириш, қурилиш-монтаж ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш, шунингдек, аҳолини ичимлик суви билан барқарор таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни кўриш бўйича топшириқлар берилди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан ушбу масала ижроси устидан доимий депутатлик назорати ўрнатилиб, амалга оширилаётган ишлар юзасидан мунтазам мониторинг олиб борилади.