Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
QURILIS ÓNIMLERI ISLEP SHIǴARILMAQTA
янв.21
Turaqlı komissiya májlisi ótkerildi
янв.21
Shımbay rayonı Sanitariya-epidemiologiya tınıshlıq hám jámiyetlik salamatlıǵı orayı
янв.21
“Shımbay beton” JSHJ islep shıǵarıw kárxanası
янв.21
“KEŃES” AWIL PUQARALAR JIYINI ISHIMLIK SUWI TÁMIYNATI JAQSILANBAQTA
янв.21
ҮЙРЕНИӮ БАРЫСЫНДА ДЕПУТАТ БИЛИМ БЕРИЎ МЕКТЕБИНИҢ МАТЕРИАЛЛЫҚ-ТЕХНИКАЛЫҚ ЖАҒДАЙЫН ҮЙРЕНДИ
янв.21
ДЕПУТАТ СОЦИАЛЛЫҚ ОБЪЕКТЛЕРДИ ҮЙРЕНДИ
янв.21
DEPUTAT BASLAMASÍ MENEN IShKI JOLLAR MAShQALASÍ ShEShILMEKTE
янв.21
DEPUTAT MÁHÁLLEDEGI SOCIALLIQ OBEKTLERDI ÚYRENDI
янв.21
DEPUTAT ESABAT TIŃLANDI
Вилоят Кенгаши депутатлари томонидан ҳунармандчилик соҳаси ўрганилди

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳунармандлар уюшмаси Наманган вилоят бошқармаси фаолияти атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Наманган вилоят Кенгаши депутати ва котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари ва доимий комиссия аъзолари Р. Эгамбердиев, Н. Деҳқонов, Б. Ҳусанов, Н. Муҳамадиева, Н. Назарова, шунингдек Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши котибияти мудири Н. Убайдуллаев ҳамда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгаши аппарат раҳбари О. Махмудов, ҳудудий сайлов комиссияси ўринбосари У. Урманова, вилоят Кенгаши котибияти ходимлари иштирок этдилар.

 Ўрганиш давомида бошқарма бошлиғи З. Валиев томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлар — ҳунармандчиликни ривожлантириш, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, миллий анъаналарни асраш ва тарғиб қилиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан батафсил ҳисобот тақдим этилди.

 Шу билан бирга, 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифалар, режалаштирилган лойиҳалар ва тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

 Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан соҳани янада ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга чиқариш, ёшларни ҳунармандчиликка жалб этиш ҳамда туризм билан интеграцияни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди. Мазкур масалаларни доимий комиссия муҳокамасига киритиш режалаштирилди.

Шунингдек, келгусида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва Ҳунармандлар уюшмаси вилоят бошқармаси ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳудудларда қўшма тадбирлар, кўргазмалар, амалий семинарлар ва учрашувлар ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.

Slide 1 of 10