Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
QURILIS ÓNIMLERI ISLEP SHIǴARILMAQTA
янв.21
Turaqlı komissiya májlisi ótkerildi
янв.21
Shımbay rayonı Sanitariya-epidemiologiya tınıshlıq hám jámiyetlik salamatlıǵı orayı
янв.21
“Shımbay beton” JSHJ islep shıǵarıw kárxanası
янв.21
“KEŃES” AWIL PUQARALAR JIYINI ISHIMLIK SUWI TÁMIYNATI JAQSILANBAQTA
янв.21
ҮЙРЕНИӮ БАРЫСЫНДА ДЕПУТАТ БИЛИМ БЕРИЎ МЕКТЕБИНИҢ МАТЕРИАЛЛЫҚ-ТЕХНИКАЛЫҚ ЖАҒДАЙЫН ҮЙРЕНДИ
янв.21
ДЕПУТАТ СОЦИАЛЛЫҚ ОБЪЕКТЛЕРДИ ҮЙРЕНДИ
янв.21
DEPUTAT BASLAMASÍ MENEN IShKI JOLLAR MAShQALASÍ ShEShILMEKTE
янв.21
DEPUTAT MÁHÁLLEDEGI SOCIALLIQ OBEKTLERDI ÚYRENDI
янв.21
DEPUTAT ESABAT TIŃLANDI
Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг КҚ-6-V-сонли қарори ижроси доирасида бандлик штаби фаолияти ўрганилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги “Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-6-V-сонли қарори ижроси доирасида Наманган вилоятида камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича ўрганилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича муваққат комиссия раиси И.Илҳомов, Кенгаш котибияти мудири Т.Гаппаров, комиссия аъзолари Ф.Хусанова, Н.Мухамадиева, Н.Имамова, З.Мансуров, шунингдек Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши котибияти мудири Н.Убайдуллаев иштирокида масъул ташкилот раҳбарларини 2025 йилда ва 2026 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар, 2026 йилда амалга оширилиши белгиланган устувор вазифалар ижроси хисоботи кўриб чиқилди.

Ўрганишлар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларида, шунингдек Президент раҳбарлигларида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида белгилаб берилган камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга доир устувор вазифалар ҳамда ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичларнинг 2026 йил биринчи чорак якуни бўйича ижроси таҳлил қилинди.

Ўрганиш якунлари бўйича комиссия томонидан аниқланган мавжуд камчиликларни бартараф этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни янада қисқартиришга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилди ҳамда масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.

Slide 1 of 9