Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTAT ÓZ SAYLAWShÍLARÍNA ESABAT BERDI
янв.21
❗️Шымбай районы ХДП: АКЦИЯ ШЕҢБЕРИНДЕ ХАЛЫҚТЫҢ МАШҚАЛАСЫ УНАМЛЫ ШЕШИЛЕТУҒЫН БОЛДЫ
янв.21
DEPUTAT ÓZ SAYLAWShÍLARÍNA ESABAT BERDI
янв.21
Шымбай районы ХДП: ДЕПУТАТЛАРДЫҢ ӨЗ САЙЛАЎШЫЛАРЫНА ЕСАБАТЛАРЫ ДАЎАМ ЕТПЕКТЕ
янв.21
Мүнәсибет
янв.21
DEPUTAT ÓZ SAYLAWShÍLARÍNA ESABAT BERDI
янв.21
Шымбай районы ХДП: ДЕПУТАТ ӨЗ САЙЛАЎШЫЛАРЫНА ЕСАБАТ БЕРДИ
янв.21
DEPUTAT ÓZ SAYLAWShÍLARÍNA ESABAT BERDI
янв.21
DEPUTAT ÓZ SAYLAWShÍLARÍNA ESABAT BERDI
янв.21
Шымбай районы ХДП: ДЕПУТАТ ӨЗ САЙЛАЎШЫЛАРЫНА ЕСАБАТ БЕРДИ
“Ажрим ёқасидаги оилалар тақдири – эътибор марказида”

“Ажрим ёқасидаги оилалар тақдири – эътибор марказида”

Жорий йилнинг 30 январь куни Конимех туманидаги “Бирлик” маҳалласи фаоллар биносида жамиятда оила мустаҳкамлигини сақлаш, ажримларнинг олдини олиш ва муаммоли оилаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган маънавий-маърифий мулоқот бўлиб ўтди. Унда ажрим ёқасида турган оилалар билан очиқ ва самимий суҳбатлар ташкил этилди.

Мулоқотда туман адлия бўлими бошлиғи З.Насимов, МФЙ раиси - туман Кенгаши депутати Р.Муратова, туман Нуронийлар жамияти раиси Г.Юлдошов, “Мих-ота” масжиди бош имом-хатиби Д.Акрамов, маҳалла фаоллари, нуроний отахонлар, кўча вакиллари, отинойилар ҳамда соҳага дахлдор бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Учрашув давомида оиладаги келишмовчиликларни бартараф этиш, ўзаро ҳурмат ва сабр-тоқатни мустаҳкамлаш, фарзандлар тарбиясида ота-онанинг масъулияти, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар юзасидан батафсил тушунчалар берилди. Мутахассислар томонидан ҳар бир оиланинг муаммоси алоҳида тингланиб, амалий тавсиялар ва маслаҳатлар билдирилди.

Тадбир иштирокчилари бундай мулоқотлар оилаларни сақлаб қолиш, ижтимоий муҳитда соғлом муносабатларни қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Шу каби учрашувларни мунтазам равишда ўтказиш орқали ажримлар сонини камайтириш, оилаларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсад қилинган.

Slide 1 of 3