Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
37-OILAVIY POLIKLINIKADA TA’MIRLASH ISHLARI AMALGA OSHIRILADI
янв.21
“DEPUTAT MAHALLA MUAMMOLARI BILAN ISHLAYDI: ENDI NIMA O‘ZGARADI?”
янв.21
YOSHLARGA E’TIBOR — KELAJAKKA E’TIBOR!
янв.21
KAMBAG‘ALLIKNI QISQARTIRISH — AMALIY ISHLAR DAVOM ETMOQDA
янв.21
“TASHABBUSLI BUDJET”: SPORT MARKAZI UCHUN 1,648 MLN SO‘M YO‘NALTIRILDI
янв.21
Kengashning nazorat faoliyati ikki xil bo‘lishi kerak:
янв.21
“TASHABBUSLI BUDJET” G‘OLIBLARI UCHUN MABLAG‘LAR YO‘NALTIRILDI
янв.21
“TASHABBUSLI BUDJET”: OITS MARKAZI QOSHIDAGI KLINIKA UCHUN YANGI OMBORXONA QURILADI
янв.21
Doimiy komissiya uchun “QO‘LLANMA”
янв.21
“AYOLLAR DAFTARI”GA KIRITILGAN XOTIN-QIZLAR UCHUN AJRATILGAN MABLAG‘ MAQSADLI SARFLANDI
⏺ I параллел тадбир | 2-сессиясидан ✅ Нодира Раҳмонбердиева, “Иқтидор” жамоатчилик ташкилоти бошқарув Кенгаши аъзоси (Тожикистон):

✅ Нодира Раҳмонбердиева, “Иқтидор” жамоатчилик ташкилоти бошқарув Кенгаши аъзоси (Тожикистон):

🗄 Жамоатчилик мониторинги давлат ва аҳоли ўртасидаги самарали қайтар алоқа механизми бўлиб, муаммони аниқлаш ва фактларни текширишдан тортиб, тавсия ишлаб чиқиш, давлат органлари билан мулоқот ва уларнинг ижросини кузатишгача бўлган тўлиқ жараённи қамраб олиши керак.

🗄 Тожикистон тажрибасида жамоатчилик кенгашлари, маҳалла қўмиталари ва ННТлар сув таъминоти, соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий ҳимоя, инфратузилма ва экологиядаги муаммоларни аниқлашда иштирок этмоқда. Бунда объект ёки хизматнинг мавжудлигини эмас, аҳоли ундан амалда фойдалана олиши, сифати ҳамда аёллар, ёшлар ва заиф гуруҳлар учун очиқлигини баҳолаш муҳим.

🗄 Асосий чекловлар — маълумотларга кириш қийинлиги, айрим ННТларда профессионал ва техник салоҳиятнинг етишмаслиги, қисқа муддатли донор лойиҳаларига боғлиқлик ҳамда мониторинг натижаларининг кейинги бошқарув қарорлари билан суст боғланганидир.

🗄 Жамоатчилик мониторинги фақат танқид эмас, конструктив шериклик воситасига айланиши лозим. Ҳудудий мониторинг гуруҳлари, ННТлар салоҳиятини ошириш, рақамли хариталаш ва мурожаатларни кузатиш, гендер ва инклюзия мезонлари, мустақил мониторинг ҳамда тавсиялар ижросини назорат қилиш бу механизм самарадорлигини оширади.