35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“FUQAROLAR TASHABBUSI JAMG‘ARMASI” — G‘OLIB LOYIHA
янв.21
Chilonzor tumani Kengashi va kotibiyati faoliyati o‘rganilib, amaliy-uslubiy yordam ko‘rsatildi
янв.21
Maktabgacha ta’lim muassasasida kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik holati o‘rganildi
янв.21
Xirmontepa mahallasida aholini ijtimoiy qo‘llab-quvvatlash masalalari o‘rganildi
янв.21
TARAQQIYOT YO‘LIDA — BARCHAMIZ BIRGALIKDA!
янв.21
8 OYLIK FAOLIYAT: DEPUTATLAR SAYLOVCHILAR BILAN MULOQOTDA
янв.21
8 OYLIK FAOLIYAT: DEPUTAT SO‘ROVLARI ORQALI MUAMMOLAR YECHIM TOPMOQDA
янв.21
Murojaatnomasini yo‘llash tadbiri bo‘lib o‘tdi.
янв.21
KO‘RKAM MAHALLA — QULAY VA XAVFSIZ MUHIT
янв.21
XALQ DEPUTATLARI CHILONZOR TUMANI KENGASHINING HAFTALIK ISH REJASI
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалла раиси раҳбарлигидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти: муаммолар қандай ҳал этилмоқда ва тизимда қандай камчиликлар мавжуд?

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалла раиси раҳбарлигидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти: муаммолар қандай ҳал этилмоқда ва тизимда қандай камчиликлар мавжуд?

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассиси М.Қурбанов шунингдек, 20-Эшабод сайлов округи депутати Долимов Зокиржон иштирокида Эшабод МФЙда маҳалла раиси раҳбарлигида фаолият юритувчи «маҳалла еттилиги»нинг зиммасига юклатилган вазифалар ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳудуддаги ижтимоий масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, фаолият давомида учраётган тизимли камчиликлар, ижроси кечикаётган вазифалар, идоралараро ҳамкорлик самарадорлиги ҳамда аҳоли мурожаатларининг ечими бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
Депутатлик назоратининг асосий мақсади — муаммоларни қайд этиш эмас, балки уларнинг ўз вақтида ва самарали ҳал этилишига кўмаклашиш ҳамда маҳалладаги бошқарув самарадорлигини оширишдан иборат.

Slide 1 of 1