35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

2027 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ҒАЛЛА ЭКИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
 2027 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ҒАЛЛА ЭКИШГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович «Жўра Охунов Шарқ Юлдузи» агрофирмаси ҳудудидаги фермер хўжаликларида 2027 йил ҳосили учун ғалла экишга тайёргарлик жараёнларини ўрганди.
Ўрганиш давомида ер майдонларини сифатли тайёрлаш, тупроққа ишлов бериш ва шудгорлаш, шунингдек, зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
А.Нажмиддинов масъулларга ғалла экиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, мавжуд ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда сифатли бажариш бўйича тегишли кўрсатмалар берди. Шунингдек, юқори ҳосилдорликка эришиш учун ерни тайёрлашдан бошлаб, сифатли уруғлик танлаш ва экишгача бўлган барча жараёнларни тизимли ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Slide 1 of 2