35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

АҲОЛИНИНГ ИЧИМЛИК СУВИ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
АҲОЛИНИНГ ИЧИМЛИК СУВИ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятининг иш режасига асосан, Кенгаш котибияти мутахассиси Алимирзаев Шоҳрух томонидан 16-Бешбулоқ сайлов округида жойлашган Обод маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида аҳолининг ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаати жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилди. Мавжуд ҳолат ўрганилиб, муаммони ҳал этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мурожаатда кўтарилган масалани тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш ва амалий чоралар кўриш мақсадида Кенгаш котибиятига таклиф киритилди.
Slide 1 of 1