ТАДБИРКОР МУРОЖААТИ ЖОЙИГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашига тадбиркор томонидан йўлланган мурожаат Кенгаш котибияти мутахассиси Шоҳрух Алимирзаев томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида тадбиркорнинг фаолияти, мурожаатда кўтарилган масаланинг келиб чиқиш сабаблари ва уни ҳал этиш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, мавжуд ҳолатга ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан баҳо берилиб, тадбиркорга тегишли тушунтириш ҳамда тавсиялар берилди.
Мурожаатда баён этилган масалани қонуний ва ижобий ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотларга йўналтириш, масъуллар билан ҳамкорликда зарур чораларни белгилаш назарда тутилди.
Тадбиркор мурожаатининг ҳал этилиши Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти томонидан назоратга олинди.