ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ БЎЙИЧА АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович ўз сайлов округида жойлашган маҳаллада бўлиб, маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда аҳолининг электр тармоқлари ва таянч устунлари билан боғлиқ мурожаатини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Ўрганиш жараёнида электр симлари ва таянч устунларининг ҳолати кўздан кечирилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳолини барқарор ва хавфсиз электр энергияси билан таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Мазкур мурожаатнинг қонуний ва ижобий ҳал этилиши депутатлик назоратига олинди.