Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича” доимий комиссияси томонидан навбатдаги ўрганиш ва таҳлил ишлари амалга оширилди.
📌 Комиссия раиси Р.Мавлонов, комиссия аъзоси З.Мирзоев ҳамда Кенгаш котибияти бош мутахассиси А.Абдуфатоевлар иштирокида жорий йил апрель ойида Экология бўлими томонидан 1-чоракдаги фаолияти куриб чиқилди.
қатнашиди туман ҳокими ўринбосари М.Мавлонбеков ҳамда экология бўлими бошлиғи А.Ибрагимов.
📊 Йиғилиш давомида аграр соҳа, сув хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
🤝 Доимий комиссия томонидан бу каби ўрганишлар мунтазам давом эттирилиб, белгиланган вазифалар ижроси устидан самарали депутатлик назорати таъминланади.