Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Buloqboshi tumani Sharqyulduzi MFY hududida joylashgan maktab deputat tomonidan borib o‘rganildi.
янв.21
Buloqboshi tumani Bolalar va o‘smirlar sport maktabi faoliyati o’rganildi.
янв.21
Deputat mahallada!
янв.21
Deputat Toshtemirov Murotbek Sanoat va to‘qimachilik korxonalari faoliyati bilan tanishdi
янв.21
Xalq deputatlari Buloqboshi tuman Kengashining navbatdagi 16-sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Ta’lim muassasasida o‘quvchi-yoshlar uchun yaratilayotgan shart-sharoitlar deputat nazoratida
янв.21
Yangi O‘zbekiston qiyofasi kompleks rivojlantirish dasturi bo‘yicha uchrashuv o‘tkazildi.
янв.21
“Ajrim yoqasidagi oilalar taqdiri – e’tibor markazida”
янв.21
Aholi va qishloq xo‘jaligini ro‘yxatga olish jarayoni ko‘zdan kechirildi.
янв.21
MUROJAATLAR VA IJRO MASALALARI YUZASIDAN UCHRASHUV
Еттинчи чақириқ Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Шукуруллохон Нисбатхонов раислигида ўтган Сессия ишини кўриб чиқиш учун шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор ва давлат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла раислари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор ташкилот мутасаддилари иштирок этдилар.

Дастлаб, 2025 йилда Марғилон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида шаҳар ҳокими Нисбатхонов Шукруллохон Холматхоновичнинг ҳисоботи тингланди.

2025 йилда Марғилон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш юзасидан депутатлар ўз фикр ва таклифларини ўртага ташладилар.Муҳокамалардан сўнг, юқоридаги масала бир овоздан тасдиқланди.

Шундан сўнг, Марғилон шаҳрида қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликка қарши кураш борасида шаҳар прокуратураси органлари томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Марғилон шаҳар прокурори Алишер Бобохўжаевнинг ахбороти тингланди. Ҳисобот якунида йил давомида қилинган ишлар ва эришилган натижалар юзасидан депутатлар томонидан билдирилган саволларга маълумотлар бериб ўтилди. Муҳокамалардан сўнг, шаҳарда қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликка қарши кураш борасида шаҳар прокуратураси органлари томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан қарор бир овоздан тасдиқланди.

Сессияда, шунингдек, Марғилон шаҳар адлия бўлими томонидан 2024 йил давомида давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида Марғилон шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Мўйдинжон Хайдаровнинг ахбороти тингланди.  

Сессия кун тартибидаги кейинги масала бўйича, “2024-йил давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда Марғилон шаҳар ҳудудида Жамоат хавфсизлиги хизмати фаолияти юзасидан” шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи Фарҳоджон Бектошев ҳисобот бериб ўтди.

Сессияда, шунингдек, 2024 йил якуни бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳамда шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини тақсимлаш юзасидан шаҳар Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Абдуқуддус Мастоновнинг ва Мажбурий ижро бюроси Марғилон шаҳар бўлими томонидан 2024 йил давомида фаолияти юзасидан амалга оширилган ишлари бўйича бўлим бошлиғи Ойбек Қаюмовнинг ҳисоботлари ҳамда “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 16-октябрдаги 295-сонли қарорига мувофиқ, Марғилон шаҳридаги 111 та географик объект (кўча, тор кўча, берк кўча)ларни номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Улуғбек Махмудовнинг ахбороти тингланди.

Сессия якунида кўрилган ҳар бир масала юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Slide 1 of 9